At-Tur surasi, 16-oyat

52:16

ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ١٦

Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми — бари бир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини оласизлар, холос.

Tafsir

Дўзахга кириб, азобини татиб, ўртанинглар. Унга сабр қиласизларми, қилмайсизларми, фарқи йўқ. Дунёда қилиб ўтган куфру маъсиятингизга яраша жазо олмасдан қолмайсизлар.