فَلَمَّآ ءَاتَىٰهُم مِّن فَضۡلِهِۦ بَخِلُواْ بِهِۦ وَتَوَلَّواْ وَّهُم مُّعۡرِضُونَ ٧٦
У зот Ўз фазлидан берган чоғда эса, бахиллик қилиб, юз ўгириб, орқага қараб кетарлар.
Tafsir
Аллоҳ Ўз фазлидан ато этганда эса аҳдларига вафо қилмай, бахиллик қилиб, иймондан юз ўгириб кетадилар.