At-Tawbah surasi, 74-oyat

9:74

يَحۡلِفُونَ بِٱللَّهِ مَا قَالُواْ وَلَقَدۡ قَالُواْ كَلِمَةَ ٱلۡكُفۡرِ وَكَفَرُواْ بَعۡدَ إِسۡلَٰمِهِمۡ وَهَمُّواْ بِمَا لَمۡ يَنَالُواْۚ وَمَا نَقَمُوٓاْ إِلَّآ أَنۡ أَغۡنَىٰهُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ مِن فَضۡلِهِۦۚ فَإِن يَتُوبُواْ يَكُ خَيۡرٗا لَّهُمۡۖ وَإِن يَتَوَلَّوۡاْ يُعَذِّبۡهُمُ ٱللَّهُ عَذَابًا أَلِيمٗا فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۚ وَمَا لَهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٖ ٧٤

Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфр келтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларига қасд қилдилар. Ҳолбуки, улар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа «айб» топа олмадилар. Агар тавба қилсалар, ўзларига яхши бўладир. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни бу дунёю охиратда аламли азоб билан азоблайдир. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ. 44

Izohlar

44 ( Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг вақтларида мунофиқлар бир неча бор куфр гапларни айтганларидан кейин тониб, айтганимиз йўқ, деб қасам ичишган. Ояти каримада ўша ҳақиқат таъкидланиб, улар куфр гапни айтганлари ва шу билан мусулмонликдан чиқиб қайта кофир бўлганликлари баён қилинмоқда. Оятдаги «ета олмаган нарсаларга қасд қилдилар»дан мурод Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломни ўлдирмоққа қасд қилганлари ва мақсадларига ета олмаганларидир.)

Tafsir

Мунофиқлар сизни ҳақорат қилиб, айблаб айтган гапларини айтмадик, дея ёлғон қасам ичадилар. Ҳолбуки, кофирга айлантирадиган сўзни аниқ айтиб, олдин мусулмонлигини изҳор қилган бўлсалар, кейин кофирлигини ҳам ошкор қилгандилар ҳамда ўзлари етолмаган нарсага, яъни, Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилгандилар. Бу билан улар инкор қилиб бўлмас фактни инкор қилмоқдалар. Яъни, уларни Аллоҳ Ўз фазлу карами ила Пайғамбарига ато этган ўлжалар билан бой қилганди. Улар эса худди шу сабабли Аллоҳ ва Пайғамбарини ёмон кўрдилар. Энди мунофиқликларидан тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жуда қаттиқ азоблайди. Бу дунёда ўлдириладилар, асир олинадилар, охиратда эса дўзах чоҳига қулайдилар. Уларни азобдан қутқарадиган, ҳимоя қиладиган бирон дўст ва ёрдамчи топилмас.