كَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ كَانُوٓاْ أَشَدَّ مِنكُمۡ قُوَّةٗ وَأَكۡثَرَ أَمۡوَٰلٗا وَأَوۡلَٰدٗا فَٱسۡتَمۡتَعُواْ بِخَلَٰقِهِمۡ فَٱسۡتَمۡتَعۡتُم بِخَلَٰقِكُمۡ كَمَا ٱسۡتَمۡتَعَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُم بِخَلَٰقِهِمۡ وَخُضۡتُمۡ كَٱلَّذِي خَاضُوٓاْۚ أُوْلَٰٓئِكَ حَبِطَتۡ أَعۡمَٰلُهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ ٦٩
Ўзингиздан аввалгиларга ўхшайсиз. Улар сизлардан кўра қувватлироқ, молу дунё ва бола-чақалари кўпроқ эдилар. Бас, ўз насибалари ила маза қилдилар. Ўзингиздан олдингилар насибалари ила маза қилганларидек, сиз ҳам ўз насибангиз ила маза қилдингиз. Улар шўнғигандек сиз ҳам шўнғидингиз. Ана ўшаларнинг амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлди. Ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир.
Tafsir
Эй мунофиқлар, сизлар куфр келтириш ва мазах қилиш бобида илгари ўтган мунофиқларга ўхшайсизлар. Улар сизлардан кўра кучлироқ, мол-дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам кўпроқ эди. Улар ўзларига битилган насибаларидан, дунёвий лаззат ва иштиёқларидан ҳузурландилар. Эй мунофиқлар, сизлар ҳам ўша ўтмишдаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар каби ўз насибангиздан ҳузурландингиз. Ҳақни ёлғонга чиқариш ва Пайғамбар алайҳиссаломга таъна тошларини отишда худди ўшалардек жуда чуқур кетдингиз. Бундай манфур сифатли одамларнинг амаллари кофирликлари туфайли ҳабата бўлади. Улар ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отиб, чин маънодаги зарар кўргувчиларга айланадилар.