وَإِنۡ أَحَدٞ مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٱسۡتَجَارَكَ فَأَجِرۡهُ حَتَّىٰ يَسۡمَعَ كَلَٰمَ ٱللَّهِ ثُمَّ أَبۡلِغۡهُ مَأۡمَنَهُۥۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡلَمُونَ ٦
Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у, Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра, уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу, уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, қони ва моли ҳалол бўлган, яъни, ўлдирилиши мубоҳ бўлган мушриклардан бири сиздан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгизга олинг. Токи, Қуръонга қулоқ солсин. Кейин уни тинч жойга етказиб қўйинг. Чунки кофирлар бу диннинг ҳақиқатларини билмайдиган қавмдир. Қуръонга қулоқ солиб, уларни билсалар, балки ҳидоят топиб қоларлар.