أَسۡكِنُوهُنَّ مِنۡ حَيۡثُ سَكَنتُم مِّن وُجۡدِكُمۡ وَلَا تُضَآرُّوهُنَّ لِتُضَيِّقُواْ عَلَيۡهِنَّۚ وَإِن كُنَّ أُوْلَٰتِ حَمۡلٖ فَأَنفِقُواْ عَلَيۡهِنَّ حَتَّىٰ يَضَعۡنَ حَمۡلَهُنَّۚ فَإِنۡ أَرۡضَعۡنَ لَكُمۡ فَـَٔاتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَأۡتَمِرُواْ بَيۡنَكُم بِمَعۡرُوفٖۖ وَإِن تَعَاسَرۡتُمۡ فَسَتُرۡضِعُ لَهُۥٓ أُخۡرَىٰ ٦
У(аёл)ларга, имконингиз борича, ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг. Уларга сиқиштириш мақсадида зарар етказманг. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа беринглар. Агар сизга (фарзандни) эмизиб берсалар, ҳақларини беринглар, ўзаро яхшилик билан маслаҳат қилинглар. Агар қийинчиликка учрасангиз, у(эр)га бошқа аёл эмизиб берур.
Tafsir
Эй эрлар, талоқ қилган аёлларингизга қўлингиздан келганча ўзларингиз яшаётган уйдан жой беринглар. Аллоҳ устингизга имконингиздан ортиғини юкламайди. Уларга тазйиқ ўтказиш учун уларни уй-жойдан ҳам, таъминотдан ҳам, бошқа нарсадан ҳам сиқманглар. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларни таъминлаб туринглар! Сизлар учун болаларингизни эмизсалар, эмизганига яраша ҳақларини беринглар! Бериладиган ҳақ хусусида ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Хотин сўраётган ҳақни беришга эр бахиллик қилса, айни пайтда хотин ҳам эрнинг берганига кўнмаса, ота ўзининг боласига бошқа бир эмизувчи топсин.