قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ ٤٣
Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.
Tafsir
Мусо Аллоҳнинг қўллашига ҳам, ўзининг сеҳргар эмаслигига ҳам аниқ ишонган ҳолда уларга деди: "Арқону асоларингизни ташланглар".