Ash-Shu'ara surasi, 213-oyat

26:213

فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ ٢١٣

Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан. 23

Izohlar

23 (Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдек зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.)

Tafsir

Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга ибодат қилманг. Акс ҳолда азобга гирифтор бўладиганлар сафига қўшилиб қоласиз.