فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا ١٤
Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди.
Tafsir
Туя хусусидаги пайғамбарларининг сўзини ёлғонга чиқардилар. Энг бадбахт кимса туяни ўлдирди. Қолганлари уни қўллаб-қувватладилар ва гуноҳга шерик бўлдилар. Аллоҳ таоло уларни азоби билан ўраб олди. Гуноҳлари туфайли уларни бир қичқириқ билан ҳалок қилди. Бу қирғинни уларнинг барчасига баробар қилди.