As-Sajdah surasi, 6-oyat

32:6

ذَٰلِكَ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ٦

Ана шу Зот ғойибнию ҳозирни билгувчи, Азийзу Роҳиймдир.

Tafsir

Ҳамма нарсанинг тадбирини қилиб турадиган Аллоҳ ғойибни ҳам, ҳозирни ҳам биладиган, бирон нарса Ундан яширин қола олмайдиган, ҳаммадан ғолиб Азиз, душманларидан қасос оладиган, мўмин бандаларига эса Меҳрибон Зотдир.