فَذُوقُواْ بِمَا نَسِيتُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَآ إِنَّا نَسِينَٰكُمۡۖ وَذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ١٤
«Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» дейилур.
Tafsir
Уларга Қиёмат куни қаттиқ зарда билан шундай дейилади: "Дунё ҳаётида Қиёмат куни Аллоҳ билан бўладиган учрашувни унутганингиз туфайли азобни тотинглар! Биз ҳам сизларни тарк қилиб, азобу уқубатга ташлаб қўямиз. Азоб чекаётганингизга парво қилмаймиз. Ўша дунёда гуноҳлар содир этганингиз туфайли, мана энди туганмас, мангу азобни тотинглар!