As-Sajdah surasi, 10-oyat

32:10

وَقَالُوٓاْ أَءِذَا ضَلَلۡنَا فِي ٱلۡأَرۡضِ أَءِنَّا لَفِي خَلۡقٖ جَدِيدِۭۚ بَلۡ هُم بِلِقَآءِ رَبِّهِمۡ كَٰفِرُونَ ١٠

Улар: «Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитдан яратиламизми?!» дерлар. Йўқ! Улар Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.

Tafsir

Қайта тирилишни ёлғон дейдиган мушриклар: "Ўлиб, ер остида тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тирилар эканмизми, бу ақлга сиғмайди-ку", дедилар. Йўқ! Улар аслида қайта тирилишга ишонмайдиган, уни инкор қиладиган бадбахтлардир.