وَلَوۡلَا نِعۡمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِينَ ٥٧
Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди.
Tafsir
Аллоҳнинг менга ато этган ҳидоят ва тавфиқ неъмати бўлмаганида азобга тайёрлаб қўйилганлар сафида бўлиб қолар эдим.