مَا لَكُمۡ لَا تَنَاصَرُونَ ٢٥
Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
Tafsir
Уларга қаҳр билан шундай дейилади: "Сизларга нима бўлдики, бир-бирингизга ёрдам бермаяпсизлар? У дунёда ўзаро ёрдамлашишга уста эдингизлар-ку! Бутларингизнинг ёрдам беришига ишонар эдингизлар-ку!"