بَلۡ عَجِبۡتَ وَيَسۡخَرُونَ ١٢
Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
Tafsir
Эй Муҳаммад, сиз Аллоҳнинг қудратига, махлуқотларини қандай бошқаришига қойил қолдингиз ва мушрикларнинг қайта тирилишни инкор этишларидан ажабландингиз. Анави мушриклар эса бу ҳақда гапирганингиз сари уни масхара қилиш даражасига бордилар.