إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ ثَاقِبٞ ١٠
Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар.
Tafsir
Шайтонлардан биронтасининг бир илиб олгани бундан мустасно. Бу фаришталар ўртасида айланиб, ҳали ергача етиб келмаган бир сўздир. Унга ҳам бир учар юлдуз етиб олиб, куйдириб юборади. Учар юлдузлар куйдириб юборишидан олдин уни жинлар коҳинларга етказиши ва улар бирга юзни қўшиб ёлғон тўқишлари ҳам мумкин.