فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مَعۡذِرَتُهُمۡ وَلَا هُمۡ يُسۡتَعۡتَبُونَ ٥٧
Бас, бугунги кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улар итобга ҳам қайтарилмаслар. 24
Izohlar
24 (Ортга қайтсак, Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилар эдик, деб ёлборсалар ҳам, қайтарилмайдилар.)
Tafsir
Аллоҳ ҳамма халойиқни ҳисоб-китоб учун қайта тирилтирган кунда золимларга тўқиган баҳоналари фойда бермайди. Улардан тавба қилиб, ҳаққа қайтиб, Аллоҳни рози қилиш каби ишлар талаб этилмайди. Чунки у пайтда бундай ишларнинг вақти ўтиб кетган бўлади.