Ar-Rum surasi, 50-oyat

30:50

فَٱنظُرۡ إِلَىٰٓ ءَاثَٰرِ رَحۡمَتِ ٱللَّهِ كَيۡفَ يُحۡيِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَآۚ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٥٠

Бас, Роббинг раҳмати асарларига назар сол. У ерни ўлиб ётганидан кейин қандай тирилтирур?! Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг раҳмати ила ёғган ёмғир изларига назар солинг. Аллоҳ қақраб ётган ўлик ерни тирилтириб, ундан турли хил ўсимликларни ундириб чиқарганини кўринг. Қуриб кетган ерга жон бахш этган Зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. У Зот ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқдир.