ٱللَّهُ ٱلَّذِي يُرۡسِلُ ٱلرِّيَٰحَ فَتُثِيرُ سَحَابٗا فَيَبۡسُطُهُۥ فِي ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ يَشَآءُ وَيَجۡعَلُهُۥ كِسَفٗا فَتَرَى ٱلۡوَدۡقَ يَخۡرُجُ مِنۡ خِلَٰلِهِۦۖ فَإِذَآ أَصَابَ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦٓ إِذَا هُمۡ يَسۡتَبۡشِرُونَ ٤٨
Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатар ва у(булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёяр ва бўлак-бўлак қилар, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар.
Tafsir
Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юбориб, улар билан булутни қўзғатади ва уни самода Ўзи истаганича кўп ёки оз қилиб ёяди ва бўлак-бўлак қилади, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати ила қайси бир бандаларга етиб борса, уларнинг ўзларига ва ҳайвонларига керакли бўлган ўсимликлар униб чиқади ва улар бундан шод-хуррам бўладилар.