Ar-Rum surasi, 19-oyat

30:19

يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَيُحۡيِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۚ وَكَذَٰلِكَ تُخۡرَجُونَ ١٩

У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш, сиз ҳам чиқарилурсиз. 9

Izohlar

9 (Ҳар бир сонияда қандайдир ўсимлик қурийди, бошқаси уруғдан чиқади. Кимдир ўлади, кимдир туғилади. Бу нарса ерда ҳам, кўкда ҳам, сувда ҳам бўлиб туради. Сон-саноғига етиб бўлмайдиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирини Аллоҳ таоло амалга оширади.)

Tafsir

Ўликдан тирикни чиқаради. Масалан, инсонни бир қатра сувдан яратади, жўжани тухумдан чиқаради. Тирикдан эса ўликни чиқаради. Ўша бир томчи сувни инсондан чиқаради, тухумни эса товуқдан. Қуриб, қовжираб қолган ерга ёмғирлар ёғдириб, ўсимликлар ўстириб уни тирилтиради. Сизлар ҳам қабрларингиздан ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофотингизни олиш учун худди мана шундай чиқариласизлар.