أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ ٨
Мезонда ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун. 2
Izohlar
2 (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.)
Tafsir
Эй инсонлар, тош-тарозида ҳаддингиздан ошиб, тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам хиёнат қилмаслигингиз учун Аллоҳ адолатни ўрнатди.