يَسۡـَٔلُهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ كُلَّ يَوۡمٍ هُوَ فِي شَأۡنٖ ٢٩
Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. 5
Izohlar
5 (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)
Tafsir
Самолардаги фаришталар ҳам, ердаги инсу жин ҳам ўз эҳтиёжларини Аллоҳдан сўрайдилар. У Зот ҳар куни бандаларининг иши билан бўлади. Тирилтиради, ўлдиради, ризқ беради. Ва ҳоказо...