فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا ٥
Амрнинг тадбирини қилувчи(фаришта)лар билан қасам.
Tafsir
Аллоҳнинг тақдир ишларига доир буйруқларини бажарадиган фаришталар номига қасам ичди. Бандаларнинг ишларига масъул фаришталар ана шулар жумласидандир. Аллоҳ шулар номига қасам ичиб, бандаларини ҳисобга тутиш ҳамда қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини бериш учун уларни қайта тирилтиришини айтди.