يَٰمُوسَىٰٓ إِنَّهُۥٓ أَنَا ٱللَّهُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٩
«Эй Мусо! Албатта, бу — Менман! Азийзу ҳакийм Аллоҳман!
Tafsir
Унга Аллоҳ деди: "Эй Мусо, бу Менман. Аллоҳман. Ҳаммадан Ғолиб, Азизман. Яратишимда ҳам, тақдир қилишимда ҳам, шариатлаштиришимда ҳам ҳар бир ишни ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотман.