وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ ٥٨
Ва уларнинг устларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди. 17
Izohlar
17 (Ва жиноятчи Лут қавмининг устидан тош ёғдирдик. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Огоҳлантиришларга қарамай, жиноятда бардавом бўлганларнинг оқибати шундай бўлади.)
Tafsir
Уларнинг устига осмондан тош ёғдирдик. Азобдан огоҳлантирилганига қарамасдан, кўзини очмаганлар устига ёғдирилган бу тош нақадар ёмон, нақадар ҳалокатли бўлди!