An-Najm surasi, 52-oyat

53:52

وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ هُمۡ أَظۡلَمَ وَأَطۡغَىٰ ٥٢

Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки, улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.

Tafsir

Од ва Самуддан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок этди. Нуҳ қавми Од ва Самуддан ҳам золимроқ ва ҳаддан ошганроқ одамлар эдилар. Чунки Нуҳ уларни минг йил Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга даъват қилди. Шунда ҳам унга қулоқ солмадилар.