An-Najm surasi, 30-oyat

53:30

ذَٰلِكَ مَبۡلَغُهُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱهۡتَدَىٰ ٣٠

Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва У ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир.

Tafsir

Мушрикларнинг илм бобида етиб борган чўққилари фаришталарни аёллар номи билан номлаш бўлди, холос. Чунки улар жоҳил, нодондирлар. Пухта иймонга етиб бора олмайдилар. Эй Пайғамбар, албатта Парвардигорингиз ҳақ йўлдан адашганни ҳам, Ўзининг йўлига ҳидоят топганни ҳам яхши билгувчидир. У Зотдан бирон нарса яширин қолмас.