An-Nahl surasi, 38-oyat

16:38

وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ لَا يَبۡعَثُ ٱللَّهُ مَن يَمُوتُۚ بَلَىٰ وَعۡدًا عَلَيۡهِ حَقّٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ ٣٨

Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. 14

Izohlar

14 (Йўқ! Эй мушриклар, сиз айтаётган гаплар беҳуда гаплардир. Ўлганларни қайта тирилтириш, Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Ўлганларни албатта қайта тирилтиради.)

Tafsir

Анави қайта тирилишни инкор қилувчилар инкор қилишнинг ўзи билангина чекланмасдан, "Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмайди", дея таъкидлаб-такидлаб қасам ичадилар. Ҳолбуки, уларда шундай дейишга ҳеч бир ҳужжат йўқ эди. Асло! Яқинда Аллоҳ ўлганларни тирилтиради. Бу У Зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.