ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ ٥١
Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар.
Tafsir
Кейин сизлар, эй қайта тирилишни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлар, Қиёмат куни албатта заққум дарахтидан егувчисизлар. У жуда аччиқ ва сассиқ бўлади.