أَكُفَّارُكُمۡ خَيۡرٞ مِّنۡ أُوْلَٰٓئِكُمۡ أَمۡ لَكُم بَرَآءَةٞ فِي ٱلزُّبُرِ ٤٣
Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми?!
Tafsir
Эй Макка аҳли, сизларнинг кофирларингиз ўша Нуҳ қавми, Од, Самуд, Лут қавми, Фиръавн ва унинг қавми каби ўтмишдаги ҳақни ноҳаққа чиқарганлардан яхшироқми? Ёки самовий китобларда битилган сизларни Аллоҳнинг азобидан озод қилувчи бирон ҳужжат борми?