وَلَقَدۡ رَٰوَدُوهُ عَن ضَيۡفِهِۦ فَطَمَسۡنَآ أَعۡيُنَهُمۡ فَذُوقُواْ عَذَابِي وَنُذُرِ ٣٧
Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.
Tafsir
Лутнинг олдига фаришталар меҳмон бўлиб келишганди. Қавми улар билан бузуқлик қилиш ниятида ундан меҳмонларини талаб қилишди. Шунда Биз уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйган эдик, уларни кўрмадилар. Уларга шундай дедик: "Азобимни ва огоҳлантиришим оқибатини татинглар!"