تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ ٤
Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
Tafsir
Бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ субҳанаҳунинг изни ила бир йил давомидаги ризқ, туғилиш, ўлим ва бошқа тақдир қилинган барча ишларни самодан заминга олиб тушадилар.