Al-Mu'minun surasi, 71-oyat

23:71

وَلَوِ ٱتَّبَعَ ٱلۡحَقُّ أَهۡوَآءَهُمۡ لَفَسَدَتِ ٱلسَّمَٰوَٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهِنَّۚ بَلۡ أَتَيۡنَٰهُم بِذِكۡرِهِمۡ فَهُمۡ عَن ذِكۡرِهِم مُّعۡرِضُونَ ٧١

Агар ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса, албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар фасодга учрар эди. Йўқ! Биз уларга ўз шарафларини келтирдик. Улар эса, шарафларидан юз ўгирмоқдалар. 15

Izohlar

15 (Ҳақ битта, яъни Аллоҳнинг динидир. Ҳамма ҳаққа эргашмоғи лозим. Чунки ҳақ битта, одамларнинг ҳавойи нафслари эса, чексиздир. Инчунин, ҳавойи нафс ила ҳақиқатга эришиб бўлмайди. Қачон ҳавойи нафснинг кўйига тушилса, фасодга учралади. Аллоҳдан келган ҳақ — Ислом одамларни йўлга солиши керак. Аммо одамлар у ҳақдан — Исломдан юз ўгирмоқдалар. Ҳақни — Исломни ҳавойи нафсларига эргаштиришни истайдилар. Биз келтирган Қуръон — Ислом — ҳақ улар учун шарафдир. Ким ҳаққа эргашса, амал қилса, шон-шарафга эга бўлади.)

Tafsir

Агар Аллоҳ ишларни уларнинг истакларига қараб тадбирини қилган ва юритганида эди, осмонлару ер ва улардаги ҳамма нарсалар бузилиб, вайрон бўларди. Чунки улар ишларнинг оқибатини ҳам, нима тўғри-ю, нима нотўғрилигини ҳам билмайдилар. Биз улар учун иззат ва шараф бўлган Қуръонни келтирдик. Улар эса ундан юз ўгирдилар.