Al-Mu'minun surasi, 101-oyat

23:101

فَإِذَا نُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَلَآ أَنسَابَ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَئِذٖ وَلَا يَتَسَآءَلُونَ ١٠١

Бас, қачонки сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар. 20

Izohlar

20 (Яъни, қиёматдан дарак бергувчи сурга пуфланган пайтда ҳар ким ўзи билан овора бўлиб, одамлар орасида наслу насаб алоқалари қолмас. Балки ҳамма отаси, онаси, ака-укаси, бола-чақасидан қочадиган бўлиб қолади.)

Tafsir

Дам уришга вакил қилинган фаришта Сур карнайига Қиёмат бошланганини англатувчи иккинчи дамни урганда охиратнинг даҳшатидан улар орасида на насл-насаби билан фахрланиш қолади ва на бир-бирларини сўраб-суриштира оладилар.