Al-Mulk surasi, 8-oyat

67:8

تَكَادُ تَمَيَّزُ مِنَ ٱلۡغَيۡظِۖ كُلَّمَآ أُلۡقِيَ فِيهَا فَوۡجٞ سَأَلَهُمۡ خَزَنَتُهَآ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ نَذِيرٞ ٨

У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрайдир.

Tafsir

Дўзахийларга бўлган кучли ғазабидан дўзах ёрилиб, узилиб кетгудай бўлади. Унга ҳар гал дўзахийлардан бир тўдаси улоқтирилганда қўриқчи фаришталар заҳархандалик билан сўрайдилар: ”Дунё ҳаётида сизларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбар келмаганмиди?!”