Al-Mulk surasi, 28-oyat

67:28

قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِنۡ أَهۡلَكَنِيَ ٱللَّهُ وَمَن مَّعِيَ أَوۡ رَحِمَنَا فَمَن يُجِيرُ ٱلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ ٢٨

Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳим қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир?!

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави ёлғонга чиқарувчи мушрикларга қарата айтинг: ”Аллоҳ таоло мени ва мўминларни вафот топдирса ёки бизга раҳм қилиб, ажалимизни кечиктирса, айтинглар-чи, кофирларни шиддатли азобдан ким қутқариб қолади!? Уларни бирон кимса ҳаргиз қутқариб қололмас".