Al-Mulk surasi, 18-oyat

67:18

وَلَقَدۡ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَكَيۡفَ كَانَ نَكِيرِ ١٨

Ва, дарҳақиқат, улардан аввалгилари ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди?!

Tafsir

Булардан олдинги мушриклар ҳам пайғамбарларни ёлғонга чиқарган эдилар. Ёлғончига чиқариш ва куфрда оёқ тираб туриб олганларидан сўнг уларга Аллоҳнинг азоби ёғилди. Хўш, менинг жавобим уларга қандай бўлди?! Дарҳақиқат, менинг жавобим ўтта шиддатли бўлди.