وَمَا يَذۡكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ هُوَ أَهۡلُ ٱلتَّقۡوَىٰ وَأَهۡلُ ٱلۡمَغۡفِرَةِ ٥٦
Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина, эсларлар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир.
Tafsir
Аллоҳ панд-насиҳат олишини хоҳлаганларгина панд-насиҳат оладилар. Буйруқлари бажарилиб, тақиқларидан тийилиб, тақво қилиниши лозим бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Агар бандалари тавба қилсалар, уларнинг гуноҳларини кечирувчи бўлган зот ҳам Аллоҳ Таолодир.