Al-Muddaththir surasi, 13-oyat

74:13

وَبَنِينَ شُهُودٗا ١٣

Ва ҳозиру нозир фарзандлар ҳам.

Tafsir

Унга хизматга шай ўғилларни ато қилдим. Улар барча йиғинларда унинг олдида бўладилар. Мол-дунёси кўп бўлгани туфайли уни ташлаб, сафарга чиқиб кетмайдилар.