وَأَمَّا مَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا فَلَهُۥ جَزَآءً ٱلۡحُسۡنَىٰۖ وَسَنَقُولُ لَهُۥ مِنۡ أَمۡرِنَا يُسۡرٗا ٨٨
Аммо, иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларга гўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз», деди.
Tafsir
Аллоҳга иймон келтириб, яхши амал қилган киши учун эса жаннат бордир. Жаннат унинг иймони ва солиҳ амали учун Парвардигори тарафидан ато этилган мукофотдир. Биз ҳам унга ишларимизда майин, мулойим муомалада бўламиз.