وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَن ذِي ٱلۡقَرۡنَيۡنِۖ قُلۡ سَأَتۡلُواْ عَلَيۡكُم مِّنۡهُ ذِكۡرًا ٨٣
Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин. 32
Izohlar
32 (Баъзи ривоятларда яҳудийлар сўраган, дейилса, бошқаларида яҳудийлар ўргатган, қурайшликлар сўраган, ҳам дейишади. Умуман олганда, одамлар Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан Зулқарнайн ҳақида сўрашган. Қуръоннинг хабар бериши шундай. Аллоҳ Пайғамбарига савол ҳақида хабар бериб, унга қандай жавоб беришни ҳам ўзи ўргатмоқда: Ўша зикр-хабарга назар солинса, сўров Зулқарнайннинг шахси, яшаган жойи ёки замони ҳақида эмас, балки бошқа нарсалар, яъни қилган ишлари ҳақида экани ойдинлашади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, мушриклар ва яҳудийлар сизни синаб кўриш учун Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Сизларга у ҳақдаги хабарлардан айримларини ўқиб бераман. Ундан эслатма-ибрат олурсизлар".