۞ وَتَرَى ٱلشَّمۡسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَٰوَرُ عَن كَهۡفِهِمۡ ذَاتَ ٱلۡيَمِينِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقۡرِضُهُمۡ ذَاتَ ٱلشِّمَالِ وَهُمۡ فِي فَجۡوَةٖ مِّنۡهُۚ ذَٰلِكَ مِنۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِۗ مَن يَهۡدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلۡمُهۡتَدِۖ وَمَن يُضۡلِلۡ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ وَلِيّٗا مُّرۡشِدٗا ١٧
Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан. 8
Izohlar
8 (Араб тили билимдонлари, бу тасвир ёлғиз Аллоҳга хос, дейдилар. Ғорда бир гуруҳ йигитлар бир неча йилдан бери ухлаб ётишибди. Ҳар куни қуёш чиқади, уларга тегмайди. Сўнгра оғиб ботишга мойил бўлади, яна ғор аҳлига тегмайди.)
Tafsir
Улар фармонни бажардилар. Аллоҳ уларга уйқу берди ва уларни душманларидан асради. Эй кузатувчи, кўрасанки, қуёш машриқдан чиққан пайтида ғорнинг ўнг тарафидан ўтиб кетади. Ботган пайтида эса чап тарафидан қиялаб ўтади ва уларга тегмайди. Шу билан улар доим сояда бўлиб, қуёшнинг ҳарорати уларга озор бермайди. Улар ғорнинг кенг, баҳаво жойидадирлар. Уларнинг ғордан паноҳ топганлари, уйқуга кетганлари, қуёш нурининг уларга озор бермаслги, кенг, баҳаво жойга ўрнашганлари, қавмидан нажот топишлари Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган ажойиботлардандир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилган бўлса, ўша чин ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, унга ёрдам берадиган, уни тўғри йўлга солиб қўядиган бирон дўсти муршид топа олмассан. Чунки ҳидоят ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир.