ذَٰلِكَ جَزَآؤُهُمۡ جَهَنَّمُ بِمَا كَفَرُواْ وَٱتَّخَذُوٓاْ ءَايَٰتِي وَرُسُلِي هُزُوًا ١٠٦
Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ва Пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
Tafsir
Аллоҳга куфр келтирганлари ҳамда нозил қилинган оятларим ва пайғамбарларимни масхара қилганлари учун уларга тайёрлаб қўйилган жазо жаҳаннамдир.