لِّيَعۡلَمَ أَن قَدۡ أَبۡلَغُواْ رِسَٰلَٰتِ رَبِّهِمۡ وَأَحَاطَ بِمَا لَدَيۡهِمۡ وَأَحۡصَىٰ كُلَّ شَيۡءٍ عَدَدَۢا ٢٨
(Пайғамбарлар) ўз Роббилари рисолатларини ҳақиқатан етказганликларини ва Аллоҳ у(банда)лар ҳузуридаги барча нарсани иҳота қилиб олганлигини ва ҳамма нарсанинг ададини ҳисоб қилганлигини билиш учун. 5
Izohlar
5 (Пайғамбарлар муҳофазаси учун қўйилган фаришталар бир йўла, уларнинг Аллоҳнинг динини одамларга қандоқ етказаётганларига гувоҳ ҳам бўлиб турадилар. Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз ихтиёрига олиб ўрагани, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобини қилиб туришига ҳам шоҳиддирлар.)
Tafsir
Токи, билиб олсинки, олдинги пайғамбарлар Парвардигор юборган рисолатни Аллоҳнинг инояти билан аниқ етказганлар. Аллоҳ таоло фаришталар ва пайғамбарлардаги барча нарсани қамраб олган. У Зот ҳар нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйган.