وَإِذَا عَلِمَ مِنۡ ءَايَٰتِنَا شَيۡـًٔا ٱتَّخَذَهَا هُزُوًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٞ مُّهِينٞ ٩
Қачонки Бизнинг оятларимиздан бирор нарса билса, уни истеҳзо қилур. Ана ўшаларга хорловчи азоб бордир.
Tafsir
Унга Қуръондан бирон оят етиб борса, уни масхара қилади, устидан кулади. Ана ўша Қуръоннинг устидан куладиган масхарабозлар учун Қиёмат куни хор қилгувчи азоб бордир.