تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱللَّهِ نَتۡلُوهَا عَلَيۡكَ بِٱلۡحَقِّۖ فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَ ٱللَّهِ وَءَايَٰتِهِۦ يُؤۡمِنُونَ ٦
Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси гапга иймон келтирурлар?!
Tafsir
Эй Пайғамбар, булар белгилар ва ҳужжатлардир. Уларни сизга ҳақ ила тиловат қилиб беряпмиз. Аллоҳнинг Ўз бандасига нозил қилган гапи ва ҳужжатлари турганда яна қайси гапга ишонадилар, қайси ҳужжатларни тасдиқ этадилар?!