Al-Jathiyah surasi, 19-oyat

45:19

إِنَّهُمۡ لَن يُغۡنُواْ عَنكَ مِنَ ٱللَّهِ شَيۡـٔٗاۚ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۖ وَٱللَّهُ وَلِيُّ ٱلۡمُتَّقِينَ ١٩

Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар. Ва, албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир.

Tafsir

Ҳақни билмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашадиган бўлсангиз, улар сизни Аллоҳнинг бирон азобидан қутқара олмаслар. Ҳамма миллату элатлардаги золимлар ўзаро дўст бўлиб, мўминларга қарши бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Аллоҳ эса Ўзидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорларнинг дўстидир.