إِنَّ ٱلۡمُبَذِّرِينَ كَانُوٓاْ إِخۡوَٰنَ ٱلشَّيَٰطِينِۖ وَكَانَ ٱلشَّيۡطَٰنُ لِرَبِّهِۦ كَفُورٗا ٢٧
Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир.
Tafsir
Мол-давлатларини гуноҳ ишларга сарфлаганлар ва исрофгарчиликка йўл қўйганлар шайтонларнинг ҳамтовоқларидир. Ўша шайтонларга бўйсуниб, исрофгарчиликка йўл қўядилар. Шайтон эса Парвардигорига нонкўр бўлиб, фақат гуноҳ қиладиган ва фақат Аллоҳни ғазаблантирадиган ишларга буюрадиган малъундир.