Al-Isra surasi, 20-oyat

17:20

كُلّٗا نُّمِدُّ هَٰٓؤُلَآءِ وَهَٰٓؤُلَآءِ مِنۡ عَطَآءِ رَبِّكَۚ وَمَا كَانَ عَطَآءُ رَبِّكَ مَحۡظُورًا ٢٠

Барчага — манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари чекланган эмас. 9

Izohlar

9 (Барча бандаларга, яъни охиратни истаган, иймонга келиб, ибодат қилиб, керакли саъй-ҳаракатларни қилганларга ҳам, дунёни истаб, иймонга келмай, исён қилиб, гуноҳкор бўлиб юрганларга ҳам Робингнинг ато-ю неъматларидан берамиз.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг неъматларидан ҳар иккисига, яхшига ҳам, ёмонга ҳам бераверамиз. Бу дунёда Парвардигорингизнинг инъомлари ҳеч кимдан ман қилинмайди. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам берилаверади.