Al-Isra surasi, 108-oyat

17:108

وَيَقُولُونَ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِن كَانَ وَعۡدُ رَبِّنَا لَمَفۡعُولٗا ١٠٨

Ва: «Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак», дерлар.

Tafsir

Саждаларида шундай дейдилар: "Парвардигоримиз ваъдага хилоф қилиш каби нуқсонлардан пок. Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориш ҳақидаги ваъдаси амалга ошди. Парвардигоримизнинг ҳамма-ҳамма ваъдалари амалга ошиши муқаррар".